Ўзавтотеххизмат МЧЖ нинг 2016 йилдаги фаолияти сархисоб қилинди

Анджон вилоятида «Ўзавтотеххизмат» МЧЖнинг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. «Андижон автотеххизмат»АЖ корхонасида ўтказилган тадбирда юртимиз вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидаги худудий филиаллар раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда ўтган йил давомида «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ худудий филиаллари фаолияти сархисоб қилиниб, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритилди. Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари «Андижон автотеххизмат» АЖ иш фаолиятида жорий этилган янгиликлар, хусусан, дилерлик корхонаси ва техник хизмат кўрсатиш марказидаги иш фаолияти хамда бу ерда мижозлар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишишди.

Print Friendly, PDF & Email