Фарғона машинасозлик касб-хунар коллежида «Сайловлар халқимиз хамжихатлиги ва демократиянинг ёрқин кўзгусидир» мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Фарғона машинасозлик касб-хунар коллежи 3-босқич талабалари иштирокида «Сайловлар халқимиз хамжихатлиги ва демократиянинг ёрқин кўзгусидир» мавзусида дава сухбати ўтказилди. Давра сухбатида тармоқ касаба уюшмалари қўмита раислари раислар кенгаши раиси Т.К. Хамидов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси И.А. Қундузов, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлар бирлашмаси кенгаши мехнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Б. Акрамова, машинасозлик касб-хунар коллежи бўлим бошлиғи Г. Ахмедова, 672-сайлов участкаси комиссия аъзоси Н. Икматиллаевалар иштирок этдилар. Давра сухбати давомида сўзга чиққанлар сайловнинг мазмун мохияти, унинг тараққиётимизда тутган ўрни хақида тушунчалар бердилар. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва мазмунли жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email