«ЖМ-Ўзбекистон» АЖ корхона ходимларининг Самарқандга саёҳати

«ЖМ-Ўзбекистон» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида корхона фаолларидан 50 нафарини Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжоларига саёхатлари уюштирилди.

Саёҳат давомида корхона ходимлари зиёратни Биринчи Президентимиз И.Каримиов қабриларидан бошлашди. Сўнгра Шоҳи-Зинда мажмуаси, Имом-ал Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Гўзал Самарқанд шаҳрининг дунё тан олган тарихий ёдгорликлари, муборак зиёратгоҳлару, қадимий обидалари водийлик сайёхларда катта таъсурот уйғотди.

Print Friendly, PDF & Email