Ўзметкомбинат АЖ меҳнат жамоалари конференцияси олдидан ишчилар фаол

Таркибий бўлинмаларда ўтган йилда комбинатда жамоа шартномаси ва иловаларининг қандай бажарилганлиги, 2017 – 2019 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича меҳнат жамоаси йиғилишлари ўтказилмоқда. Куни кеча ушбу тадбир металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ҳам бўлиб ўтди.

Йиғилишда цех бошлиғи вазифасини бажарувчи Ўткир Нурматов, жамоанинг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Виктория Ким ҳисоботлари тингланди. Улар цехнинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва иқтисодий фаолияти, ишчи-хизматчиларнинг дам олиб, соғликларини мустаҳкамлашлари, меҳнат шароитлари  ҳақида маъруза қилдилар.

Комбинат касаба уюшмалари қўмитаси раиси ўринбосари Иброҳим Қодиров ўз маърузасида корхонамизнинг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий фаолияти, металлургларга яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида олиб борилган тадбирлар ҳамда янги жамоа шартномаси  ҳақида батафсил  сўз юритди.

Цех жамоаси йиғилишда фаоллик кўрсатдилар. Улар ХИМИЧ цехида махсус ишчи кийимларини, пойафзалларни таъмирлаш устахонасини очиш, болалар тарбия муассасаларини рус ва инглиз тили ўқитувчилари билан таъминлаш, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, янги уйлар қурилиши ҳақидаги ўз фикр ва таклифларини билдириб, кўпчиликни ташвишга солаётган муаммоларни ўртага ташладилар.

Меҳнат жамоаси йиғилишида комбинатнинг ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси Роза Исмоилова, Темир йўл цехининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рустем Маленский ҳам қатнашиб, металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар саволларига жавоб беришди.

 

Print Friendly, PDF & Email