9-май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда уруш ва мехнат фахрийлари, завод ишчилари қатнишишди. Йиғилганлар тадбирни II-Жаҳон урушида халок бўлган завод ишчилари мемориалига гулчамбарлар қўйиш билан бошлашди.
Байрам муносабати билан 23 нафар уруш ва мехнат фахрийларига завод томонидан озиқ-овқат тўпламлари тортиқ қилинди.
Фахрийлари учун концерт дастури ташкиллаштирилиб, унда уруш даври қўшиқлари ижро этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: