«GM- Uzbekistan» АЖ корхонасида 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» кенг нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил  4-апрель кунги «Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рақбатлантириш тўғрисидаги» ва «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Фармонларига асосан «ДжиЭмЎзбекистон» АЖ кохонасида 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрами кенг нишонланди.   Байрам тадбирида200 нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Шу жумладан 52 нафар байналминал фахрий жангчилар, чернобил авариясини бартараф қилишда қатнашганлар ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар иштирок  этдилар. Тадбирда икки авлод учрашуви ташкил килинди.

Корхона байналминал-жангчилар уюшмаси раиси Коратоев Баходиржон сўз олиб, барча тадбир қатнашчиларини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади ва афгон уруши воқеаларидан, уруш қанчалик зарар эканлигини, ёшлардан хозирги тинчликни қадрига етиб, лоқайд бўлмасдан уни авайлаб асраш кераклигини тушунтирди. Корхона касаба уюшма раиси Мирзаев Ўктам сўзга чикиб, барча тадбир қатнашчиларини табриклади. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг  1-Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовни хотирлаб, корхонада ташкил этилган Музейдаги портрети пойига гулчамбар қўйилди. Касаба уюшма раиси Ўктам Мирзаев 1-Президентимизнинг  корхонамизга ташрифларини, корхонамизни ташкил қилишдаги фидокорлиги тўғрисида тадбирда қатнашган ёшларга сўзлаб берди.

Тадбир сўнгида энг фаол байналминал-жангчилардан ва ёшлардан бир гурухи корхона рахбарияти, касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари билан такдирландилар. Бундан ташкари 52 нафар фахрий жангчиларга корхона хисобидан 250000(икки юз эллик минг) сумдан мукофот пуллари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email