Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан 2020 йил 24 январь куни навбатдаги V– Мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис ишида Республика Кенгаши аъзоларидан ташқари, тармоқнинг бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари иштирок этдилар.
V – Мажлис кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуни ва уни амалга оширишдаги вазифалар тўғрисида.
- Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ва 2020 йилнинг устувор вазифалари тўғрисида.
- Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VII- Қурултойини чақириш тўғрисида.
Мажлиснинг биринчи Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуни ва уни амалга оширишдаги вазифалар тўғрисида”ги масаласида Республика Кенгаши раиси А.Хакуловни маърузаси тингланди.
Мажлиснинг иккинчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида”ги масаласида хам Республика Кенгаши раиси А.Хакуловни маърузаси тингланди.
Шунингдек, 2020 йилга устувор вазифалар белгилаб олинди.
Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари чиқиб, ҳисобот йили мобайнида ўз фаолиятида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида сўзладилар.
Улар тармоқ касаба уюшмаси фаолиятига йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида баҳо беришди.
Мажлиснинг учинчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VII-Қурултойини чақириш тўғрисида”ги асосий масаласи юзасидан Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроиловни маърузаси тингланди.
Барча қўйилган масалалар юзасидан мухокама қилинди ва тегиши қарорлар қабул қилинди.
Бундан сўнг Республика Кенгашининг навбатдаги 17-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишининг кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижроси якунлари тўғрисида.
- Навоий вилояти ҳудудидаги тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишларни ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
- Тармоқнинг Хоразм, Самарканд ва Тошкент вилоятларидаги корхона ва ташкилотларда иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимларга нормал иш шароитлари яратиш ва ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида.
4. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги “2019 йил пахта йиғим-терими мавсумида юридик клиника фаолияти ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳақида” ги № 16-4 сон қарори тўғрисида.
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги “2019 йилги пахта йиғим-терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат юзасидан ўтказилган Миллий мониторинг натижалари тўғрисида”ги № 16-3 сон қарори ҳақида.
6. Бошланғич касаба уюшма ташкилотларни хатловдан (инвентаризациядан) ўтказишнинг якуний натижалари тўғрисида. |
- Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида.
- Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакуловнинг Россия Федерациясида бўлган хизмат сафари тўғрисидаги ҳисоботи хақида.
Ҳар бир масала юзасидан мухокама қилинди ва тегиши қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: