Марказий Осиёда ягона «Тошкент политехника музейи»

 Дунёда турли музейлар мавжуд – санъат, маданият, тарихий, харбий, уй-музейлар ва ҳоказо….Лекин транспорт ва автомобиль воситалари, қишлоқ хўжалиги хамда ишлаб чиқаришдаги техникалари келиб чиқиш тарихи, буюк олимлар ихтиролари тўғрисида маълумот берувчи музей нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда шу кунга қадар мавжуд эмас эди.

Бугунги кунда Тошкент Политехника музейи хар қандай қизиқувчан ташриф буюрувчиларнинг талабини қондира олади десак муболаға бўлмайди. Музей экспозицияси уч бўлимдан иборат:  “Халқаро автомобильсозлик тарихи”, “Ўзбекистон машинасозлик тарихи” ва “Интерфаол тажриба”. Бу музейга ташриф хотирангиздаги энг ёрқин онлардан бирига айланишига ишонамиз

 

Print Friendly, PDF & Email