Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 11 ноябрдаги 24 – 07 “с” сонли қарорига асосан жорий йилнинг 12 декабрькуни Тошкент шаҳрида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик–танловининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.
Федерация Кенгашининг финал босқичига чиққан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ғолиблари Андижон вилояти “GM – Uzbekistаn” АЖ ва Навоий вилояти “ЎзМинда” МЧЖ бошланғич ташкилотлари раислари иштирок этдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида бўлиб ўтган тадбирнинг биринчи қисмида кўргазмалар ташкил этилди. Бунда “GM – Uzbekistаn” АЖ ва “ЎзМинда” МЧЖ бошланғич ташкилотларининг фаолияти бўйича эришилган натижалари акс эттирилган альбом, буклет, банерларда намойиш этилди. Шунингдек, ғолибликни қўлга киритган корхоналарда ишлаб чиқилаётган махсулотлари билан ҳам қўргазмада танишилди.
Бундан сўнг Ўқув Марказининг конференц.залида I-ўрин эгаллаган ғолибларнинг тақдимоти тингланди ва Федерация Кенгашининг VII – Қурултойи кун тартибига киритилган масалаларидан бири “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2016 – 2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳасига таклифлар тайёрлаш бўйича давра суҳбат бўлиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисми – ғолибларни тақдирлаш маросими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида ўтказилди. Кўрик-танлов ғолиблари Федерация Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: