АЖ “Андижанкабель” қўшма корхонасида 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тадбирлар тўғрисида

АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида 8-декабрь Ўзбекистон  Республикаси Конститутцияси  қабул  қилинган  кунини кенг нишонлаш мақсадида 01 декабр куни Хонобод шаҳар ИИБ бошлиғи И.Қодиров, шаҳар прокуратураси ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди. Шунингдек  корхона бош директорининг  ўринбосари Т.Р.Мигманов ва касаба уюшма қўмита раиси А.Нуриллаев томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ корхонада меҳнат қилаётган ишчи ходимар  ўртасида  спорт мусобақалари ўтказилди.

Спорт мусобақаларида корхона цехларида меҳнат қилаётган 200 дан ортиқ ишчи ходимлар, хотин- қизлар спортнинг стол тениси, шахмат-шашка, скакалкада сакраш, жойда туриб масофага сакраш, обруч айлантириш, баскетбол тупини карзинага ташлаш  турлари бўйича ўзаро беллашдилар.  Голибларга корхона касаба уюшмаси томондан тайёрлаб қўйилган совғаларни корхона директорининг ўринбосари Б.Ғ.Рўзиев, цех ва  бўлим бошлиқлари топширдилар.

Спорт мусобақалари   Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи спорт залида, 27-29 ноябр  кунлари бўлиб ўтди.Тадбир бошланишидан аввал ишчи ходимларни  коллеж ўқувчилари қизғин табрикладилар.

Print Friendly, PDF & Email