“Автоойна” МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларига бағишланган Ватанимиз рамзлари – миллатимиз ғурури танлови ўтказилди

2016 йил 14 сентябрдаги ЎРК–406–сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги  Қонуннинг ижросини таъминлаш ва ушбу қонун доирасида ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида “Автоойна” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда 8 декабрь  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида корхонада Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзларига бағишланган “Ватанимиз рамзлари – миллатимиз ғурури”  танлови ўтказилди.         Танловда 26 нафар ёшлар қатнашиб, 1-ўринни КваОИБ линияси оператори Солиев Шавкат Нурмухаматович, 2-ўринни Тоблаш линияси ойна юкловчиси Сайдалиев Жахонгир Бахтиёрович, 3-ўринни Тоблаш линияси бригадири Хамрокулов Фарходбек Махаммадсидикович эгалладилар. Ғолиблар 7 декабрь куни “Автоойна” МЧЖда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган маданий тадбирда муносиб тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email