«Автосаноат» АК тизимидаги корхоналар раҳбар ва мухандис-техник ходимларининг мехнат мухофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

2016 йил 24 март куни “Узавтосаноат” Акционерлик Компаниясининг 2015 йил 29 июлдаги 93-сонли буйруғи билан тузилган комиссия тармоқ тизимидаги корхоналарнинг рахбар ва мухандис-техник ходимларини мехнат мухофазаси бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Мехнат мухофазаси бўйича комиссия таркибига “Узавтосаноат”Акционерлик Компанияси вакиллари билан биргаликда “Саноатгеоконтехназорат”Давлат инспекцияси, Мехнат вазирлиги вакиллари иштирок этдилар. Касаба уюшмаларидан ушбу комиссияда “Узметмашсаноат” ходимлари Республика Кенгашининг мехнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси М.Сагдуллаев иштирок этди.

Навбатдаги  мехнат  мухофазаси  бўйича имтихонда “Кважин Автосистем”, “Автосаноат Сепла”,” JV-MAN Avto” Қўшма корхоналари ва “Автосаноат-лизинг”,”Автосаноат-инженеринг” корхоналари, Турин политехника университетининг рахбар ва мухандис-техник ходимларининг мехнат мухофзаси бўйича билимлари синовдан ўтказилди.                                                                                                       

“Узавтосаноат” Акционерлик Компанияси томонидан тузилган ва тармоқ  касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан  келишилган мехнат мухофазаси бўйича ўқув дастури асосида тайёргарлик кўрган тармоқ корхоналарининг рахбар ва мухандис-техник ходимлари синовдан муваффақиятли  ўтдилар.

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email