«Ўзиккиламчиқораметалл» корхоналарида 2015 йил жамоа шартномасининг бажарилиши тўғрисида

2016 йил 31 март куни «Ўзиккиламчиқораметалл» корхоналарида 2014 – 2016 йилларга қабул қилинган жамоа шартномаси бажарилишининг 2015 йил якунлари бўйича кўриб чиқилди.
Конференция йиғилишида «Тошиккиламчиқораметалл» директори И.Т.Челябиев., «Ўзиккиламчиқораметалл» бош корхонаси бош мухандиси Э.К.Хошимов, Республика Кенгаши раиси А.М. Хакулов, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Г. Аюпова, шунингдек вилоятлар филиаллари делегатлари ва таклиф этилганлар қатнашдилар.
Конференция йиғилишини Ш.Г. Аюпова олиб борди. Жамоа шартномасининг 2015 йил бажарилиши якунлари бўйича ҳисобот маърузаси билан «Ўзиккиламчиқораметалл» касаба уюшма қўмитаси раиси Коллеганов Роман Александрович сўзга чиқди. У жамоа шартномаси бажарилишини барча бандлари бўйича батафсил маълумот берди.


Музокараларда «Тошиккиламчиқораметалл» директори И.Т.Челябиев., Республика Кенгаши раиси А.М. Хакулов, «Ўзиккиламчиқораметалл» бош корхонаси бош мухандиси Э.К.Хошимовлар сўзга чиқдилар.
Сўзга чиққанлар конференция иштирокчилари ва делегатлар саволларига жавоб бердилар.
Йиғилиш иштирокчилари хисобот давридаги жамоа шартномаси бажарилиши бўйича касаба уюшма қўмитаси ишини қониқарли деб топдилар ва ўз фикр ва таклифларни билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email