Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VI – Қурултойи ҳақида

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 26 январдаги 21 – 1 с сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 2015 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VI – Қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултойда белгиланган вакиллик меъёрига мувофиқ жами 60 нафар делегат сайланган, шулардан – 52 нафари иштирок этди.

Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Нарбаева Танзила Камаловна қатнашдилар. Шунингдек, Курултой ишида “Ўзбекистон  Кахрамони” – “Ўзметкомбинат” АЖ  пўлат эритувчиси Тўйчиев Олим Исмоилович хамда тармоққа қарашли “Ўзавтосаноат” , “Ўзэлтехсаноат” ва янги ташкил қилинган “Ўзагросаноатмашхолдинг” Акциядорлик Компаниялари вакиллари қатнашдилар.

Бундан ташқари Қурултой  ишида делегат этиб сайланмаган бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари ва тармоқ қорхоналарининг рахбарлари иштироқ этдилар.

VI– Қурултой кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

            1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2010 йилдан 2015 йилгача бўлган фаолияти тўғрисидаги Республика Кенгашининг ҳисоботи ва келгусидаги вазифалари ҳақида.

            2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг 2010 йилдан – 2015 йилгача фаолияти тўғрисида ҳисоботи.

           3. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури тўғрисида.

           4. Сайловлар:

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисини сайлаш;

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларини сайлаш;

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раисини сайлаш;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII – Қурултойига делегатлар сайлаш;

—  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аъзолигига вакиллар сайлаш;

         5. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Мажлисига қўшимча ваколат бериш тўғрисида. 

Қурултойни  биринчи ва учинчи масалалари  юзасидан  Республика Кенгаши аъзоси Ш.Ш. Исроиловни маърузаси тингланди. Бунда Қурултойдан Қурултойгача тармоқ касаба уюшмасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот эшитилди ва келажакда режалаштирилган вазифалар кўриб чиқилди. Мавжуд камчиликлар бўйича ҳам гапириб ўтилди, уларни бартараф этишда дастлабки чоралар белгиланди. Шунингдек  2015-2020 йилларга мўлжалланган тармоқ касаба уюшмаси Ҳаракат Дастури белгиланди.

Қурултойни иккинчи масаласи юзасидан тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раиси С.А.Парпиевани хисоботи тингланди. Яъни хисобот йилларда молия томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида  эшитилди.

Музокараларда тармоқнинг бошланғич ташкилотлар раислари сўзга чиқидилар,  уларнинг ҳисобот даврида эришилган натижалари тўғрисида маърузалари тингланди. Шунингдек сўзга чиққанлар тармоқ касаба уюшмаси хисоботига бахо бердилар.

Сўнгра Қурултойни 1,2 в 3–чи масалалари юзасидан қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2010 йилдан 2015 йилгача бўлган фаолияти тўғрисидаги Республика Кенгашининг ҳисоботи қониқарли деб топилди.

Сўнг сайловларга ўтилди.

Сайловлардан олдин сўзга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Нарабаева Танзила Камаловна чиқдилар.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси этиб Хакулов Ахмаджон Махмудович сайланди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларига тармоқда ишлаб келаётган 37 нафар номзод сайланди. Шунингдек касаба уюшмаси тафтиш комиссияси аъзолари хамда улардан тафтиш комиссияси раиси хам сайланди.

Сайловлар   якунида   Ўзбекистон   касаба уюшмалари Федерациясининг  VII Қурултойига белгиланган вакиллик меъёрига мувофиқ 8 та делегатлар номзоди кўриб чиқилди. Шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аъзолигига вакиллар сайланди.

Сайловлардан сўнг Қурултой кун тартибидаги  қолган 2 та масала кўриб чиқилди. Яъни “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Мажлисига қўшимча ваколат бериш тўғрисида” ва “Янги таҳридаги Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиялари тўғрисидаги Низом” ҳақидаги масалалар.

Йиғилиш якунида Қурултой иштирокчилари билан атрофлича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Қизиқтирилган саволларга жавоблар берилди.

Шу билан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VI – Қурултойи ўз ишини тугатди.

Print Friendly, PDF & Email