Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчиларининг II–Республика Форуми

Ўзбекистон касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016 – 2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари, мазкур стратегик йўналишларни амалга ошириш бўйича 2016 – 2017 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури бажарилишида бошланғич ташкилотлар олдида турган вазифаларни  белгилаб олиш  мақсадида жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари бошланғич  касаба  уюшма  ташкилотлари етакчиларининг II–Республика Форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларидан 5 нафар бошланғич ташкилотлари раислари иштирок этдилар. Шулардан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиби   Андижон вилояти “GM Uzbekistan” АЖ бошланғич ташкилоти ўз иш фаолиятини акс эттирувчи кўргазмасини ташкил этди. Хусусан, корхонада бўлиб ўтган тадбирлар тўғрисидаги альбомлар, локализация, ишлаб чиқариш ва техника хавфсизлиги билан боғлик буклетлар, турли мусобақаларда мукофотга сазовор бўлган диплом ва кубоклар, касаба уюшмаси фаолиятини акс эттирувчи хужжатлар, шунингдек “Ўзавтосаноат” АК корхоналарида ишлаб чиқилган махсулотлар намойиш этилди.

Федерация Кенгаши мутахассислари томонидан барча йўналишлар бўйича ташкил этилган машғулотларда Форум иштирокчилари ўз билим ва малакаларни янада оширдилар. Шунингдек, улар бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича 2016 – 2017 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳасини мухокамасида иштирок этдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email