Фарғона вилояти бошланғич касаба уюшма қўмиталари ходимлари учун ўқув семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 март куни «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Фарғона вилоятидаги тармоқ корхоналарининг касаба уюшма қўмитаси ходимлари учун Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида ўқув семинар ўтказилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Т. Саримсоқов ҳамда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Раёсат Кенгаши аъзоси Т. Хамидовлар семинар иштирокчиларидан тушган мурожаат ва саволларга тўлиқ жавоб бердилар.

Семинар якунида «Наврўз» ва «8-март» байрамлари муносабати билан 8 нафар фаол аёллар Республика Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
IMG_1452

Print Friendly, PDF & Email