Фарғонада спорт байрами!

2016 йил “Соғлом она ва бола йили” мунасабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига маъсулият хиссасини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 30 январь куни Фарғона давлат университети спорт мажмуасида “UZSUNGWOO” қўшма корхонасининг 9 нафар ишчи ходимлари оила аъзолари билан “Соғлом оила” шиори остида ўтказилаётган спорт мусобақасининг 1-босқичида иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг 7 тури, яъни югуриш, акробатика, чаққонлик ва мерганлик, мохир хужумчи, қаддимизни ростлаймиз, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси, ҳамда жамоа эстафетаси бўйича куч синашдилар. Қизиқарли беллашувларга бой бўлган беллашувда ўғил фарзанди билан иштирок этган корхона ишчиси Мухаббат Шодиева оиласи – биринчи, корхона мастери Асилжон Ходиевлар оиласи – иккинчи ва корхона пайвандчиси Исломиддин Фурзуловлар оиласи – учинчи ўринни эгалладилар.

Шунингдек, мусобақада қиз фарзанди билан қатнашган корхона менеджери Нодир Тиллаволдиевлар оиласи – биринчи, девонхона мудири Диёра Бурхоновалар оиласи – иккинчи, ҳамда корхона фарроши Холида Назаровалар оиласи – учинчи ўринни эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорларга касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email