Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция – бахтимиз қомуси 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинннг йигирма икки йиллигини нишонлаш бўйича“Маънавият соати” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2014 йил 24 октябрдаги ва Ўзбекистон металлургия ва машинасозллик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2014 йи 14 ноябрдаги Раёсат қарорларида қўйилган вазифаларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрда Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган тармоқнинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошланғич ташкилотлари кадрлари ва фаоллари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Ушбу ўқув-семинар Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Семинарни “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.К. Адилов очиб берди.

Семинарда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси масъул ходимлари ўз йўналишлари бўйича 9 ой давомида амалга оширилган ишларни гапириб ўтдилар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси кадрлар ва фаоллари билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-йиллигига бағишланган Конституция – баҳтимиз қомуси мавзусида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси Қобилбек Каримбеков билан  “Маънавият соати” учрашуви бўлиб ўтди.

Сўнгра, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда касаба уюшмалари газеталарида бошланғич ташкилотларни фаолиятини ёритиш бўйича гапириб ўтилди ва таклифлар киритилди.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизлар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган Ҳалқаро семинарда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси “Тошвилоятавтотеххизмат” касаба уюшма қўмитаси раиси Л.Т. Мирханова ўқув-семинар иштирокчиларига Халқаро семинар бўйича  маълумот бериб ўз фикрларини билдирди.

Кўп йиллардан бери тармоқнинг “Сергелиавтотеххсервис” ташкилотида  ишлаб нафақага чиққан касаба уюшма  қўмитаси  раиси С. Зияевга  тармоқ касаба уюшма кадрлари ва фаоллари номидан Республика Кенгашининг эсталик совғаси топширилди.

Print Friendly, PDF & Email