Узметкомбинат АЖ ички йўлларидаги хавфсизлик кафолати

Мустақиллик йиллирида «Узметкомбинат»нинг таркибий бўлинмаларидан бири бўлган — автотранспорт цехи хам тараққиёт йўлига чиқиб олди.

Хозирги кунда цехда АТСда эсплуатация, йўл қўрилиш ва механика-таъмирлаш участкалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда маъсулиятни чуқур хис этадиган, юқори малакали мутахассислар фаолият юритиб келмоқдалар.

— АТСнинг асосий вазифаси — комбинатнинг барча таркибий бўлинмалари тўхтовсиз ишлаши учун уларни автотранспорт воситаси билан таъминлашдир, — дейди эксплуатация участкасининг бошлиғи Элёр Саматов. — Бизнинг цехимизда 320 нафардан ортиқ ишчилар ишлаб келмоқдалар. Хайдовчиларимиз об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ўз вазифаларини наъминали тарзда бажараяптилар. Бугунги кунда ҳар бир автотранспортнинг бир кунлик ўртача йўл босиши 80 километрни ташкил қилади. 2016 йил давомида цехимизда 21 та янги машина келтирилди. Булар 4 та енгил машина, 4 та самосвал, 3 та юк машинаси, бензовоз, 4 та трейлер, дон ташувчи, ёқилғи ташувчи, автогрейдер, автоюкловчи каби автомобиллардир. Цехимизда кўп йиллар давомида меҳнат қилаётган маҳоратли ишчиларимиз етарлича. Булар тажрибали ҳайдовчлар Абдураззоқ Баротов, Хамид Хожиматов, Қобил Муждабоев, Зайниддин Очилов, механика таъмирлаш участкасининг усталари — Адхам Исоқов, Ўткир Имомов, Тўлқин Асқаров кабиларнинг бенуқсон мехнатларини алохида қайд этиш лозим.

Автотранспортларнинг техник холати доимо эътиборимиз марказида, ҳар йили транспорт воситаларимиз техник кўрикдан ўтказилади. Бугунги кунда автопаркнинг техник тайёрганлик коэффициенти 0.97% ташкил этади. БУ эса катта кўрсаткич.

Бугунги кунда автотранспортларсиз корхоналарнинг самарали фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, «Узметкомбинат»дек йирик комбинатнинг тараққиётида Автотранспорт цехининг тутган ўрни каттадир.

 

 

Print Friendly, PDF & Email