«Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши

2016 йил 29 апрель куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Республика Кенгаши Раёсат аъзоларидан ташқари ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд корхоналарининг касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.

Раёсат йиғилиши кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1.   Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016 йил I – чораги давомидаги фаолияти тўғрисида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида.
  3. Тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларида 2015 йил якуни бўйича аъзолик бадаллари йиғилиши ва касаба уюшмаси бюджети маблағлари хисобидан соғломлаштириш ишлари тўғрисида.
  4. 2016 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида.
  5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш холати тўғрисида”ги 1 – 4 сонли қарорида кўрсатилган камчиликларни  бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  6. Тармоқ корхоналарида “Меҳнат мухофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш Низоми” талабларини бажарилиши бўйича олиб бораётган ишлар тўғрисида.
  7. 7. “Тармоқ тизимидаги ташкилотларда жамоатчилик билан алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда ахборот технологиялари инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш тўғрисида”
  8. Тармоқнинг корхона ва  ташкилотларида   жамоа  шартномаларининг 2015 йилда бажарилишига оид 2 — ЖШ шакли бўйича ҳисобот якунлари тўғрисида.

             

Раёсат йиғилишини очиш ва кун тартибидаги биринчи масала билан сўзга Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А. Хакулов чиқди.

Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари чиқиб, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида сўзладилар. Барча қўйилган масалалар юзасидан мухокама қилинди ва қарорлар қабул  қилинди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email