Шахмат-шашка бўйича «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубогининг 1-босқичи якунига етди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тамонидан, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича тармоқнинг бошланғич ташкилот корхоналарида «Ўзметмашсаноат»  касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубогининг 1- босқичи ўз якунига етди.

Ушбу босқичда тармоқнинг 200 дан ортиқ корхона ва муассасаларида мехнат қилаётган 40 000 дан ортиқ спорт ишқибозлари ўзаро беллашдилар. Беллашув натижаларига аёллар ва эркаклар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича 1-2-3-ўринни эгаллаган  ғолибларга корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди. 1-ўрин эгалари эса мусобақанинг 2-босқичига йўлланма олишди.

Мусобақанинг 2-босқичи шаҳар ва вилоятларда 24-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ушбу босқич ғолиблари Республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Print Friendly, PDF & Email