“Соғлом оила жамият таянчи”

Якинда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти Халк истеъмол моллари ишлаб чикариш цехида “2013 йил Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб, тиббиёт мутахассислари билан давра сухбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда цех ишчи-ходимлари иштирок этишди. Давра сухбатига таклиф этилган “Металлург” шифохонаси шифокорлари Н.Салимова, У.Баратовалар бугунги кунда ҳар бир инсонни тиббий маданиятини янада ошириш хамда оилаларнинг саломатлигини мустахкамлаш қолаверса айни пайтда аёллар орасида учраётган касалликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хақида сўз юритилди.

Шу билан бирга ёшларни оилага тайёрлаш уларнинг онгида мустахкам соғлом оила тушунчасини қадрият сифатида қарор топтириш борасида фикрлар билдирилди. Қолаверса комбинатда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўз саломатликларига янада эътибор қаратишлари шифокорлар томонидан алохида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида мутахассислар ишчи-ходимлари томонидан мавзу борасида берилган саволларга жавоблар бериб ўтишди.

 

Print Friendly, PDF & Email