“Сокол” – Янги авлод оромгоҳи!

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига борар экансиз, у ердаги болаларнинг бахтли юзларини кўриб, уларга оромгоҳ қанчалик маъқуллиги ва улар яратилган шароитлардан қанчалик мамнунлигига амин бўласан киши.

4-навбатини якунлаётган “Сокол” оромгоҳи – ана шундай янги замон, янги авлод оромгоҳларидандир. У ерда болалар учун ажойиб кўнгилочар дастурлар, турли тўгараклар мавжуддир. Оромгоҳнинг энг кўзга кўринган жихатларидан  — бу ривожланган инфраструктура ва болаларни дам олдиришга замонавий ёндашишдир.

Дам олувчи болаларга оромгоҳ тарбиячилари ва етакчилари томонидан кўрқамровли ижодий ва кўнгилочар дастурлар тайёрланган. Профессиональ спорт усталари болалар учун спортнинг футбол, волейбол, теннис, бадиий гимнастика, бадминтон, сузиш, шашка, шахмат кабу турларидан машғулотлар ўтадилар. Яна оромгоҳда турли ҳил ижодий тўгараклар мавжуд, масалан, расм чизиш, оригами, бисер тўқиш, рақс тўгараклари шулар жумласидандир. Бундан ташқари замонавий кутубхона ва ажойиб ўйин хонаси болаларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишларига катта хизмат қилади.

Албатта болалар – бизнинг келажагимиздир ва уларнинг соғлом вояга етишлари, ақли расолиги ва кенг оламқараши давлатимиз томонидан ўртага қўйилган асосий мақсадлардан биридир. “Сокол” оромгоҳида ҳам маънавий ҳам рухий хордиқ чиқариб, болалар янги ўқув йилига янги куч, янги ғайрат билан уйларига қайтишади.

Print Friendly, PDF & Email