Тармоқнинг Хоразм вилояти бошланғич ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида

Жорий йилнинг 15 – 16 июнь кунлари Республика Кенгаши раиси А.Хакулов ва ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Аюпова томонидан тармоқнинг Хоразм вилояти бошланғич ташкилотларига чиқиб, уларнинг фаолияти ўрганилди. Хоразм вилояти Урганч шахридаги “ХоразмАвтотеххизмат” АЖ, “Урганчкормомаш” АЖ хамда “Шовот подшипник заводи” МЧЖларнинг фаолияти ўрганилди.  Корхона ишлаб чиқариш цехлари, улардаги ишчиларга яратилган шароитлар ва касаба уюшмаси ахволига эътибор қаратилди.

Сўнг Питнак шаҳрида жойлашган “GM Uzbekistan” Питнак филиали “Хоразм Автозаводи” ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиб, касаба уюшмаси ишларига амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли Андижон корхоналарининг Питнак шаҳрида янги ташкил топган 5 та: “ЎзДонгЯнг” ҚК Хоразм филиали, «Хоразм Питнак Пласт» МЧЖ, “Хоразм Барака Авто” МЧЖ, “AUTO SEATS” МЧЖ ва “ЎзСемюнг” ҚК Хоразм филиаллари билан танишилди. Корхона рахбарлари ва касаба уюшма фаоллари билан учрашувлар ўтказилиб, улар қизиқтирилган саволларига жавоблар берилди. Янги тузилган касаба уюшма ташкилотларининг Республика Кенгаши услубий қўлланмалари билан таъминлаб, улар фаолиятини тўғри йўлга қўйишда тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email