Хамма яхши нарсалар — болалар учун!

Металлурглар фарзандларининг соғлом ва комил инсон бўлиб етишишида “Узметкомбинат”нинг мактабгача тарбия муассасаси, спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳамда “Ёшлик” болалар дам олиш оромгоҳларида улкан ишлар амалга оширилмоқда. “Узметкомбинат” АЖнинг Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омбори бўйида жойлашган “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи замонавий, янги стандартларига мос меъморчилик талаблари доирасида қурилган. Маскандаги йўлаклар кўм-кўк майсалар ва гулларга бурканган, йўлакларга тунги ёритиш чироқлари ҳамда рангли плиталар ётқизилган. Оромгоҳ ётоқхоналарининг барча қулайликларга эга бўлган икки ва уч кишига мўлжалланган хоналарида юртимиз келажаги бўлган болажонлар истиқомат қиладилар. Ўқув хоналари эса энг замонавий мебеллар, компьютер, спорт анжомлари билан жиҳозланган. Очиқ ва ёпиқ сув хавзаси, ёпиқ стадион, спорт мажмуаси, аквапарк, сунъий кўл, сув атракционларидан иборат ўйин майдончаси, хайвонат олами бурчаги болаларнинг энг севимли масканига айланган.

Print Friendly, PDF & Email