Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари хисобчи ва ғазначиларининг ўқиши тўғрисида

2015 йил 2 ноябрдан 6 ноябргача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари хисобчи ва ғазначиларининг ўқиши бўлиб ўтди. Ўқишда тармоқнинг Тошкент шахар ва вилоятлардан хисобчи ва ғазначилари қатнашдилар.

Тасдиқланган дастур асосида дарслар бўлиб ўтди. Федерация Кенгаши, Республика Кенгашининг маъсул ходимлари ва Тошкент шахарнинг олий ўқув юртларидан таклиф этилган маърузачилар хисобчи ва ғазначилар учун зарур бўлган бир қатор дарсларни ўзбек ва рус тилларида олиб бордилар.

Бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари хисобчи ва ғазначилари барча тушунмаган саволларга кониқарли жавоблар олишди.

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни маданий тадбир уюштирилиб, “Темурийлар тарихи давлат музейига” экскурсия ташкил этилди ва шаҳримизнинг мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан таништирилди.

6 ноябрь куни  ўқув машғулотлари давомида ўтилган мавзулар бўйича тест синовлари компьютер программаси асосида ўтказилди. Натижада: гурухдаги 19та тингловчидан 17 нафари – I даражали, 1 нафар II даражали  ва 1 нафар III даражали “Гувохномалар”га муносиб бўлишди.

Ўқувнинг якунида тингловчилар Федерация Кенгашига, Ўқув Марказига ва барча ўқишнинг ташкилотчилари ва муаллимларига  ўз миннадорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email