Мамлакатимизда «GM Supplier Quality Excellence 2015» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда GM учун дунё бўйича бутловчи қисмларни еказиб берувчиларга «GM Supplier Quality Excellence 2015» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
«GM Operations Uzbekistan» нинг Президенти ва бошқарувчи директори Хектор Вилларреаль, етказиб берилаётган махсулотларнинг сифатини ошириш ва назорат қилиш бўйича “GM International”нинг минтақадаги директори Джеуэл Ши хамда рахбарият вакиллари, 10 дан ортиқ мукофотларни топшириш учун «GM Uzbekistan» АЖга бутловчи қисмларни етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашдилар. «Uz-TongXong Co.», «Uz-Hanwoo», «Uz-DongJuPaint Co.», «Uz-Chasis», «Uz-Sungwoo», «Uz-SaeMyung Co.», «Uz-EraeCable», «Uz-Dong Won Co.», «Uz-Erae Climate Control», «Kwangjin Autosistems» Қўшма корхоналари ва “Жиззах аккумулятор заводи” жамоаларига мазкур мукофотлар топширилди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиқган Хектор Вилларреаль, ўзларининг сидқидилдан қилган мехнатлари туфайли «GM Uzbekistan» АЖ мувафаққиятига муносиб хисса қўшганлиги учун корхоналар рахбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек компаниялар вакиллари ва Джеуэл Ши хоним иш жараёни билан танишиш мақсадида қатор корхоналарга ташриф буюрдилар

Print Friendly, PDF & Email